Кириш Регистрация

"Манчестер Юнайтед" жаҳон чемпиони учун 95 миллион евро тўлашга тайёр

Баҳо:
+ | -

"Атлетик" ва Испания терма жамоаси қанот ҳужумчиси Нико Уильямс фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

The Mirror ва The Telegraph маълумотларига кўра, "Манчестер Юнайтед" келаси ёзда таркибни кучайтириш учун катта маблағ сарфлашни режалаштирмоқда.

"Қизил иблислар"нинг устувор трансфер мақсадлари рўйхатида Нико Уильямс ҳам бор. Унинг "Атлетик" билан шартномасида 95 миллион евро миқдоридаги товон пули белгиланган.

Хабарларга кўра, бу сумма "Манчестер Юнайтед" учун муаммо бўлмайди ва инглиз гранди футболчининг товон пулини тўлашга тайёр.

Жорий мавсумда 24 ёшли Нико Уильямс Испания чемпионатида 6 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Киритилди: 11:20, 28.09.2026.
Ўқилди: 1065 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик