"Монако" ярим ҳимоячиси Ламин Камара ҳамон Лондоннинг "Челси" клуби эътиборида қолмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Манба маълумотига кўра, ўтган ёзда футболчининг трансфери амалга ошмаганига қарамай, "Челси" Камарага бўлган қизиқишини сақлаб қолган.
Бироқ 2027 йилда ушбу трансфер албатта амалга ошишига ҳозирча ҳеч қандай кафолат йўқ.
Жорий мавсумда 22 ёшли сенегаллик футболчи барча мусобақалар ҳисобида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Камаранинг "Монако" билан шартномаси 2029 йилга қадар амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг трансфер қиймати 55 миллион еврони ташкил этади.













