Ўзбекистонлик ҳакамлар Эрон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида фаолият олиб боради.
29 сентябрь куни Россиянинг Қозон шаҳрида Эрон ва Россия терма жамоалари ўзаро куч синашади.
Мазкур баҳсни ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Танташев бошқариб боради. Унга қанотларда Андрей Сапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беради.













