Кириш Регистрация

Қозоғистонлик спортчи Осиё ўйинларидаги олтин медалидан маҳрум қилинди

Баҳо:
+ | -

Қозоғистонлик енгил атлетикачи Ясмина Токсанбаева Японияда ўтказилаётган 2026-йилги Осиё ўйинларида спортча юриш марафонида қўлга киритган олтин медалидан маҳрум қилинди. Бу ҳақда спортчи Instagram саҳифасида маълум қилди.

Токсанбаева 42,195 километр масофани 3 соат 22 дақиқа 20 сонияда босиб ўтиб, маррага биринчи бўлиб етиб келганди. Бироқ кейинчалик унинг натижасига норозилик билдирилди.

Қозоғистон миллий олимпия қўмитаси маълумотига кўра, протест спортчининг фойдаланган оёқ кийимлари билан боғлиқ бўлган.

Осиё ўйинларининг расмий сайтида Токсанбаева дисквалификация қилингани қайд этилди. Қарорга сабаб сифатида спортчининг жиҳозлари билан боғлиқ регламент бандлари кўрсатилган.

Кейинчалик Токсанбаева Instagram саҳифасида натижаси бекор қилинганини маълум қилди.

“Мен олтин медални қўлга киритишни жуда хоҳлагандим. Аммо бу мени орзу сари интилишдан тўхтатмайди. Биз охиригача курашдик. Натижа бекор қилинди”, деб ёзди спортчи.

Токсанбаева дисквалификация қилинганидан сўнг спортча юриш марафонида олтин медал хитойлик Данжин Сюй Сзунга топширилди. Яна бир хитойлик Ли Ма кумуш, япониялик Юкико Умено эса бронза медалига эга чиқди.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 14:20, 28.09.2026.
Ўқилди: 1472 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик