Кириш Регистрация

«Барселона» юлдуз ҳимоячисини сотишга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Барселона» юлдуз ҳимоячиси Жюл Кундени сотишга тайёр. Франциялик футболчининг ўсишдан тўхтаб қолгани каталонияликлар мураббийлар штабини қониқтирмаяпти. Бу ҳақда журналист Луис Мигельсанц хабар бермоқда.

«Барселона» ичида Кунде бўйича позиция аниқ: ўйинчи мажбурий тартибда сотувга қўйилмаган, аммо у муносиб таклиф тушган тақдирда қўйиб юборилиши мумкин бўлган футболчилар қаторига киради. Клуб асосий таркибдан жой йўқотган Жюлни ушлаб турмоқчи эмас.

«Барселона» ёздаёқ таклифларни эшитишга тайёр эди, аммо ўйинчи қолишни ва курашишни танлади. Энди эса захира ўйинчиси мақомида қолиб кетаётгани уни жамоадан кетиш ҳақида ўйлашга мажбур қилиши мумкин. АПЛнинг камида учта йирик клуби унинг атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда. Потенциал трансфер суммаси 50 млн еврони ташкил этиши мумкин.

Киритилди: 14:27, 28.09.2026.
Ўқилди: 1136 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик