WTA янги ҳафталик рейтингни эълон қилди. Унда Ўзбекистон номидан иштирок этаётган теннисчилар орасида муҳим ўзгариш қайд этилди.
Португалиянинг Порту шаҳридаги WTA 125 турнирида чемпион бўлган Мария Тимофеева рейтингда бирданига 20 поғона юқорилади. У 989 очко билан 68-ўринга кўтарилиб, Ўзбекистоннинг янги биринчи ракеткасига айланди.
Камилла Раҳимова 929 очко билан 76-поғонада жойлашган. Полина Кудерметова эса 728 очко билан 104-ўринни эгаллаб турибди.
Қолган ўзбекистонлик теннисчилар рейтингда бироз пастлади. Лаима Владсон 574, Севиль Юлдашева 1022, Милана Масленкова 1355, Влада Якшибарова 1477 ва Дарья Шубина 1481-поғонада қайд этилган.
Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:
-
Мария Тимофеева — 989 очко
-
Камилла Раҳимова — 929 очко
-
Полина Кудерметова — 728 очко
-
Лаима Владсон — 84 очко
-
Севиль Юлдашева — 20 очко
-
Милана Масленкова — 10 очко
-
Влада Якшибарова — 4 очко
-
Дарья Шубина — 4 очко
Жаҳон рейтинги кучли ўнталигида эса ўзгариш бўлмади. Қозоғистонлик Елена Рибакина 9901 очко билан етакчиликни сақлаб қолди. Арина Сабаленка иккинчи, Жессика Пегула эса учинчи ўринда бормоқда.
WTA топ-10:
-
Елена Рибакина — 9901 очко
-
Арина Сабаленка — 7810
-
Жессика Пегула — 7265
-
Коко Гофф — 7244
-
Мирра Андреева — 5841
-
Линда Носкова — 5328
-
Элина Свитолина — 4809
-
Каролина Мухова — 4683
-
Ига Швёнтек — 4119
-
Марта Костюк — 4040













