UFC чемпиони Жастин Геджи Илия Топурия уларнинг жангида таслим бўлмаганини маълум қилди.
«Топурия раундлар оралиғидаги стулда таслим бўлгани йўқ. У жангни давом эттириш учун жуда оғир жароҳатлар олган эди. Қарорни у эмас, унинг мураббийлари қабул қилди. Улар уни ҳимоя қилиш учун у ерда туришибди. Менинг мураббийларим ҳам худди шу сабабдан бурчакда туришади – шундай вазиятларда мени ҳимоя қилиш учун», — деди Геджи.
Тўртинчи раунддан сўнг Топуриянинг акаси Александр уни жангни давом эттиришдан тўхтатди. Ўша пайтда Илиянинг бурни ва юз суяклари синган эди.













