Кириш Регистрация

Головин нима учун АПЛнинг топ-клубига ўтмаганини айтиб берди

Баҳо:
+ | -

«Монако»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Александр Головин фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган клублар ҳақидаги маълумотлар билан ўртоқлашди.

«Боруссия» ва «Тоттенхэм»дан таклифлар бўлган эди, бу уч-тўрт йил олдин содир бўлган. «Монако»ни трансфер суммаси қониқтирмаган. Яна адашмасам, «Ньюкасл» ҳам бор эди», — деди Головин «РБ Спорт»га берган интервьюсида.

Шу билан бирга, футболчи «Монако»ни тарк этишга кучли хоҳиши бўлмаганини таъкидлади. Унинг фикрича, агар бошқа жойга ўтадиган бўлса, фақат топ-клубга ўтиш керак.

Головин — ЦСКА тарбияланувчиси. У 2018 йилда «Монако»га кўчиб ўтган. Ўшандан бери россиялик футболчи ҳисобида 273 та майдонга тушиш, 40 та урилган гол ва 48 та голли узатма бор.

30 ёшли россиялик футболчининг монегасклар билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 16:39, 28.09.2026.
Ўқилди: 823 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик