Кириш Регистрация

"Манчестер Сити" 114 та қоидабузарлик иши бўйича судда курашишга тайёр

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" бош директори Ферран Сориано клуб Англия Премьер-лигаси молиявий қоидаларини бузиш бўйича ишда ўз айбсизлигини судда ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди. Бу ҳақда The Times хабар берди.

Сориано Копенгагенда ўтказилган Европа клублари ассоциацияси йиғилишида иштирок этди. Унинг таъкидлашича, "Сити" комиссия қарорига рози эмас ва уни бекор қилдириш учун апелляция ҳамда эҳтимолий суд даъволари орқали барча имкониятлардан фойдаланиш ниятида.

Иш бўйича якуний қарор қачон чиқиши ҳақида Сориано шундай деди:

"Бу жараёнга саккиз йил кетди ва ҳали яна кўп вақт талаб қилинади".

Эслатиб ўтамиз, 25 сентябрь куни "Манчестер Сити" молиявий қоидаларни бузиш бўйича 115 та ҳолатдан 114 тасида айбдор деб топилгани маълум бўлган эди.

Ҳозирча клубга нисбатан қандай жазо қўлланиши аниқланмаган.

Киритилди: 23:28, 28.09.2026.
Ўқилди: 525 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик