Кириш Регистрация

Анри "Манчестер Сити"ни қаттиқ жазолашга чақиргани ҳақидаги хабарни рад этди

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" афсонаси ва Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Терри Анри "Манчестер Сити" билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.

Аввалроқ "шаҳарликлар" Англия Премьер-лигаси молиявий қоидаларини бузиш бўйича 115 та айбловдан 114 тасида айбдор деб топилгани маълум бўлган эди. Шундан сўнг ОАВда Анри гўё клубни қаттиқ жазолаш кераклигини айтгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

"Фейк хабарлар. Мен "Манчестер Сити" ҳақида ҳеч ким билан гаплашмаганман. Ҳикоя тўқишни бас қилинг", — деб ёзди Анри ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

"Манчестер Сити" турли санкцияларга дуч келиши мумкин. Улар йирик жарима ва очколарни олиб ташлашдан тортиб, тегишли даврда қўлга киритилган чемпионлик унвонларидан маҳрум қилиш ёки Премьер-лигадан тушириб юборишгача бўлиши мумкин.

Клуб апелляцияси кўриб чиқилишини кутмоқда. Якуний жазо ҳозирча белгиланмаган.

Киритилди: 23:47, 28.09.2026.
Ўқилди: 236 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик