Франция терма жамоаси Миллатлар лигасида Бельгияни сафарда 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувдаги ягона голни иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Майкл Олисе урди. У тўп билан ўз майдонидан ҳаракатни бошлаб, якка тартибда олдинга ўтди ва жарима майдони чизиғидан аниқ зарба берди.
Ўйиндан сўнг Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Майкл Олисе ҳақида фикр билдирди.
«Бу — соф истеъдод. У ҳақиқий футболчи, мен эса шундай ўйинчиларни яхши кўраман. У мухлисларни хурсанд қилишни истайди ва футболни ҳис қилади. У ўйинни яхши тушунади, қачон олдинга интилиш ва қачон суръатни пасайтириш кераклигини билади. У билан ишлаётганимдан хурсандман», — дея Зиданнинг сўзларини RMC Sport келтиради.
2 октябрь, жума куни Франция терма жамоаси ўз майдонида Италияни қабул қилади.













