Кириш Регистрация

Де ла Фуэнте: «Олтин тўп»ни испаниялик футболчи олишини хоҳлайман»

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте «Олтин тўп»ни топшириш маросими арафасида ўз фикрларини билдирди.

«Қандай мезонлар инобатга олинишини билмайман, аммо доимо бир нарсани айтганман: футболчилар орасида ҳам, мураббийлар орасида ҳам испаниялик ғалаба қозонишини хоҳлайман.

Менимча, барчамиз бунга муносибмиз. Қолганини эса вақт кўрсатади. Номинациянинг ўзи ҳам катта эътироф ва фахрланиш учун сабаб. Мен бундан жуда хурсандман», — деди де ла Фуэнте AS нашрига берган интервьюсида.

«Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади. 2026 йилда ушбу мукофот 70-марта топширилади.

Соврин учун асосий даъвогарлардан бири Ламин Ямал ҳисобланмоқда. У жорий йил ёзида Испания терма жамоаси билан ЖЧ-2026 ғолиби бўлган.

Киритилди: 04:53, 29.09.2026.
Ўқилди: 426 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик