Мичел Сальгадо Бразилиянинг «Норт» клуби бош мураббийи этиб тайинланди.
Клуб 2022 йилда ташкил этилган. 2027 йилда «Норт» ўз тарихида илк бор Бразилиянинг тўртинчи дивизиони — D Серияда иштирок этади. Шунингдек, жамоа илк марта Бразилия кубогида ҳам қатнашади.
Бу «Реал»нинг собиқ ҳимоячиси учун профессионал катталар жамоасида бош мураббий сифатидаги илк тажриба бўлади.
Аввалроқ Сальгадо Миср терма жамоаси мураббийлар штабида ишлаган, шунингдек, «Пафос» клубида спорт директори лавозимида фаолият юритган. Кипр клубида у икки марта бош мураббий вазифасини вақтинча бажарган.
2016–2017 йилларда Сальгадо ФИФА ва УЕФА аъзоси бўлмаган Галисия терма жамоасини бошқарган.
2024 йилдан бери испаниялик мутахассис Саудия Арабистонининг U15 терма жамоасига устозлик қилиб келаётган эди.














