Зинедин Зидан Франция терма жамоаси бош мураббийи сифатида ўтказган ҳар икки учрашувида ҳам ғалаба қозонди.
Бугун 54 ёшли мутахассис бошчилигидаги жамоа Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи 2-турида Бельгияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Аввалги учрашувда французлар Туркия устидан ҳам худди шу — 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
2 октябрь куни Франция терма жамоаси Италияга қарши баҳс олиб боради.













