Грузия терма жамоаси бош мураббийи Рамаз Сванадзе Миллатлар лигасида Украинага қарши уй учрашувидан сўнг ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди. Тбилисида бўлиб ўтган баҳс 0:0 ҳисобида якунланди.
"Биз ғалаба учун майдонга тушгандик, аммо якунда фақат бир очко олдик. Биринчи бўлимда жамоа жуда яхши ҳаракат қилди, аммо танаффусдан кейин чарчоқ ўз таъсирини кўрсата бошлади. Бундай рақибга қарши ўйнаш осон эмас.
Агар учрашувни тўлиқ баҳоласак, менимча, биз яхшироқ эдик. Вақт ўтиши билан жамоамиз анча кучаяди", — дея мутахассиснинг сўзларини Crystalsport келтиради.
Грузия Миллатлар лигасидаги навбатдаги учрашувини сафарда Венгрияга қарши ўтказади.













