Миллатлар лигаси гуруҳ босқичида Грузия терма жамоаси ўз майдонида Украина билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувдан сўнг мезбонлар юлдузи Хвича Кварацхелия натижа ҳақида фикр билдирди.
"Биринчи бўлимда ўзимизни яхши кўрсатдик. Бизда устунлик бор эди ва гол уришимиз керак эди. Иккинчи бўлимда рақиб ўз ўйинини ўзгартирди.
Уларда жуда кучли жамоа бор. Украина Европанинг энг кучли терма жамоаларидан бири.
Ўтган ўйинни ижобий баҳолайман, гарчи ғалаба қозониш яхшироқ бўларди. Энди кейинги учрашувга тайёргарлик кўрамиз", — дея футболчининг сўзларини CrystalSport келтиради.
Грузия терма жамоаси навбатдаги учрашувини 2 октябрь куни сафарда Венгрияга қарши ўтказади.













