Кириш Регистрация

Ракитич «Олтин тўп» учун фаворитларини айтди

Баҳо:
+ | -

Хорватиялик афсона Иван Ракитич «Олтин тўп» учун кураш ҳақида фикр билдириб, совринни испаниялик футболчи қўлга киритиши кераклигини айтди. У ўз фаворитлари қаторида Ламин Ямал ва Родрини тилга олди.

Ракитич, шунингдек, Майкл Олисени жуда ёқтиришини таъкидлади, аммо унинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки кутилган даражада бўлмагани сабаб имкониятларини бироз паст баҳолади.

«Мен учун испанияликлар фаворит. Беш-олтита исмни бир идишга солиб, хоҳлаганингизни танласангиз ҳам адашмайсиз. Менимча, «Олтин тўп»ни испаниялик футболчи ютиши керак», — деди «Барселона» собиқ футболчиси.

«Мен шахсан Олисени жуда ёқтираман. Унда бошқалардан фарқ қиладиган нимадир бор, аммо унинг Жаҳон чемпионати идеал ўтмади. У билан бирга кучли учликка Ламин ва яна Родрини қўшган бўлардим», — деди Ракитич.

Киритилди: 16:14, 29.09.2026.
Ўқилди: 383 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик