Кириш Регистрация

Кунде қишда Германия гранди сафига ўтиб кетиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Diario Sport маълумотига кўра, «Бавария» «Барселона» ҳимоячиси Жюль Кундени январь ойи учун эҳтимолий трансфер мақсади сифатида белгилаб қўйган.

Мюнхенликлар Премьер-лига клублари ва «Милан»нинг қизиқиши фонида қишки трансфер ойнасида Ким Мин Жэни сотишга мажбур бўлиши мумкин. Жанубий кореялик ҳимоячи ўйин амалиёти етишмаётгани сабаб клубдан кетиш вариантига мойил экани айтилмоқда.

Шу фонда Кунде «Бавария» қизиқиш доирасига тушган. Франциялик ҳимоячи энди «Барселона» таркибида дахлсиз футболчи ҳисобланмайди.

Ўтган мавсумдан буён ўйинида сезиларли пасайиш кузатилган Кунде ўнг қанот ҳимоячиси позициясида Эрик Гарсиядан орқада қолмоқда.

«Бавария» Кунденинг ҳам қанотда, ҳам марказий ҳимояда ўйнай олиш қобилиятини юқори баҳолайди.

Франциялик футболчининг «Барселона» билан шартномаси 2030 йилга қадар амал қилади.

Киритилди: 16:29, 29.09.2026.
Ўқилди: 216 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик