Кириш Регистрация

Ҳассан Салоҳнинг Жанубий Суданга қарши ўйинда қатнашмаганини изоҳлади

Баҳо:
+ | -

Миср терма жамоаси бош мураббийи Ҳусам Ҳассан Муҳаммад Салоҳнинг Жанубий Суданга қарши ўйин қайдномасида бўлмагани ҳақида фикр билдирди.

Миср Африка кубоги саралаши доирасидаги учрашувда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Салоҳ шахсий сабабларга кўра ўйинни ўтказиб юборди. У биз учун жуда муҳим футболчи, аммо Миср терма жамоаси бир футболчига боғлиқ эмас.

Барча футболчилар муҳим. 120 миллион аҳолига эга мамлакатнинг бир футболчига қараб қолиши мумкин эмас", — деди Ҳассан матбуот анжуманида.

Аввалроқ Миср футбол ассоциацияси Салоҳ сунъий қопламали майдон сабаб учрашувда иштирок этмаслигини маълум қилган эди.

Киритилди: 22:38, 29.09.2026.
Ўқилди: 283 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик