Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте «Ливерпуль» ва Германия терма жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Флориан Вирцни ўз жамоасида кўришни хоҳлашини тан олди.
Sport Bild нашрига берган интервьюсида «қизил фурия» устози агар имкони бўлганида германиялик футболчилардан кимни Испания миллий терма жамоасига таклиф қилган бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Флориан Вирц – фантастик футболчи. Афсуски, унда Испания паспорти йўқ. Мураббий сифатида менга унинг ўйини жуда ёқади», – дейди де ла Фуэнте табассум билан.
Испанияликлар Вирцсиз ҳам ёмон натижа кўрсатишмаяпти: сешанба куни амалдаги Жаҳон ва Европа чемпионлари Хорватияни мағлуб этишди (4:1) ва жаҳон рекордини янгилашди – кетма-кет 40 та ўйиндан бери мағлубият нималигини билишмаяпти.













