Ламин Ямал яна бир бор ёрқин ўйин намойиш этди. Хорватияга қарши уй учрашувида 19 ёшли вингер дубль қайд этди. Испания терма жамоаси 4:1 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритди. Ўйиндан сўнг «қизил фурия»нинг яна бир вингери Нико Уильямс фикр билдирди.
«Умид қиламанки, Ламин Ямал бу йил “Олтин тўп”ни қўлга киритади. Агар сиз футболни ҳақиқатан ҳам тушунсангиз ва уни чин дилдан яхши кўрсангиз, биласиз: Ламин — энг яхшиси», — дея Уильямснинг сўзларини The Touchline нашри келтирган.
Ўтказилган учрашувда Нико Уильямс ҳам гол урди — у баҳс якунида якуний ҳисобни ўрнатди.
Испания терма жамоаси Миллатлар лигасидаги навбатдаги учрашувини 3 октябрь куни ўз майдонида Чехияга қарши ўтказади.













