Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Ямал — Хорватияга қарши ўйин ҳақида: «Олтин тўп» учун яна бир қадам»

Баҳо:
+ | -1

Испаниялик ҳужумчи Ламин Ямал УЕФА Миллатлар лигаси доирасида Хорватияга қарши ўтказилган учрашувдан сўнг фикр билдирди. Испания 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди, Ямал эса дубль қайд этиб, битта голли узатма амалга оширди.

«Мен уни машғулотлардан биламан. Унинг машғулотларда нима қилаётгани ҳақида ўйладим ва тўп дарвозага кириб кетди», — деди Ямал Доминик Ливаякович дарвозасининг яқин бурчагига урган голи ҳақида.

«Биз учун 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги ғалаба учун кубокни бу ерга олиб келиш ва уни мухлисларга кўрсатиш катта қувонч. Бундан ташқари, ғалаба қозонишимиз — шунчаки ажойиб. “Олтин тўп” учун яна бир қадамми? Ҳа, яна бир қадам».

6 очко жамғарган Испания ўз гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Англия ва Хорватияда 3 очкодан, Чехияда эса 0 очко бор.

Киритилди: 07:12, 30.09.2026.
Ўқилди: 666 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик