Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель «Манчестер Сити» футболчилари Эллиот Андерсон ва Марк Гехини қўллаб-қувватлаган-қўллаб-қувватламагани ҳақидаги саволга жавоб берди.
Аввалроқ клуб Англия Премьер-лигасининг молиявий қоидаларини бузганликда айбдор деб топилган эди.
«Бунга ҳожат бўлмади. Энди ҳатто ўзимни ноқулай ҳис қиляпман. Аслида йўқ, чунки мен бу ерда ҳал қилишимиз керак бўлган барча масалалар ва жамоани тайёрлашга тўлиқ эътибор қаратганман.
Мен улар билан бу вазият ҳақида гаплашмадим ва бу масалага изоҳ бермайман. Менимча, Марк бугун Испанияга қарши оғир ўйиндан кейин ажойиб ҳаракат қилди. У юқори даражада жавоб қайтарди, Эллиот Андерсон ҳам яхши ўйин ўтказди», — деди Тухель.













