Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Лапорта Рафиньянинг жароҳати ҳақида тўхталди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" президенти Жоан Лапорта Бразилия терма жамоаси йиғинида жароҳат олган Рафинья Диаснинг ҳолати ҳақида фикр билдирди.

Карло Анчелотти Австралияга қарши ўртоқлик учрашувининг танаффусида "кўк-анорранглилар" ҳужумчисини мажбуран алмаштирган эди.

29 ёшли футболчининг жароҳати жиддий эмаслиги тахмин қилинмоқда, бироқ у терма жамоа йиғинини муддатидан олдин тарк этади.

"Афсуски, биз бундай жароҳатларга аввал ҳам дуч келганмиз, масалан, Эрик Гарсия билан бўлган ҳолатда. Менга Рафинья ноқулайлик ҳис қилгани учун алмаштирилганини айтишди.

Вазият қанчалик жиддий эканини кўрамиз. Бизга у "эл-класико"га яхши формада тайёр бўлиши керак, чунки бу ўйинга ҳам кўп вақт қолмади.

"Реал" ҳам Мбаппе билан шунга ўхшаш вазиятга тушди, аммо бу ҳақда менда қўшимча маълумот йўқ", — дея Лапортанинг сўзларини Madrid Universal келтиради.

10 октябрь куни "Барселона" "Хетафе"га қарши ўйнайди. "Реал"га қарши "эль класико" эса 25 октябрга белгиланган.

Киритилди: 10:03, 30.09.2026.
Ўқилди: 1151 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик