Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея - Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон - Япония

Де ла Фуэнте: "Кукурелья терма жамоада клубдагидан юқори даражада ўйнаяпти"

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте чап қанот ҳимоячиси Марк Кукурельянинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

Сешанба куни "Реал" футболчиси Хорватияга қарши учрашувда 90 дақиқа ҳаракат қилиб, Испаниянинг 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабасига ҳисса қўшди.

"Кукурелья сенсацион ўйин кўрсатмоқда. Бошқа кўплаб футболчилар каби у ҳам Испания терма жамоасида ўзгариб кетади ва клубдагидан анча юқори даражада ҳаракат қилади", — деди де ла Фуэнте матбуот анжуманида.

Марк Кукурелья ёз бошида "Челси"дан "Реал"га ўтган эди.

Испания терма жамоаси навбатдаги учрашувини шанба куни ўз майдонида Чехияга қарши ўтказади.

Киритилди: 10:10, 30.09.2026.
Ўқилди: 190 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик