УЕФА Миллатлар лигаси 2026/27 мавсуми 2-турининг энг яхши футболчиси совринига даъвогарлар эълон қилинди.
Соврин учун қуйидаги тўрт футболчи кураш олиб боради:
- Мекс Меердинк — Нидерландия
- Константинос Мавропанос — Греция
- Жоау Феликс — Португалия
- Ламин Ямал — Испания
Меердинк Сербияга қарши 2:1 ҳисобида якунланган учрашувда дубль қайд этиб, Нидерландия ғалабасининг асосий қаҳрамонларидан бири бўлди.
Ламин Ямал эса Хорватияга қарши 4:1 ҳисобидаги ғалабада икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилди ва яна бир голга узатма берди. 19 ёшли вингер икки турдан кейин Миллатлар лигасида 3 та гол билан тўпурарлар қаторида пешқадамлик қилмоқда.
Ғолиб мухлислар ўртасидаги овоз бериш натижаларига кўра аниқланади.













