Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Ғаленои: «Россия ва Ўзбекистонга қарши ўйинлар камчиликларимизни кўрсатди»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Амир Ғаленои Қозон шаҳрида ўтказилган ўртоқлик учрашувида Россиядан 0:2 ҳисобида учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.

— Ўйин сизда қандай таассурот қолдирди?

— Футбол даражаси жуда юқори бўлди. Ҳатто уни жаҳон чемпионатидаги ўйинлар билан таққослаш мумкин. Бу учрашув биз учун жуда фойдали бўлди. Афсуски, бугун ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Лекин ўртоқлик учрашувлари айнан шунинг учун керак — кучли ва заиф томонларимизни аниқлаб олиш учун.

— Ҳисоб 0:0 бўлиб турган пайтда Азмун голли вазиятдан фойдалана олмади. Унга нима етишмади?

— Айтишим мумкинки, тактик режаларимизни амалга ошира олдик. Тареми ва Азмунда гол уриш учун яхши имкониятлар бўлди. Сердар ҳозир оптимал формада эмас.

— Россия футболчиларидан ким сизда энг катта таассурот қолдирди?

— Россия терма жамоасининг таркиби яхши ва тактик режаси ҳам жуда кучли. Мен бутун Россия жамоасининг ўйинидан мамнунман. Шуни ҳам айтишим мумкинки, иккита гол ўтказиб юборгандан кейин футболчиларнинг диққати пасайиши мумкин. Шунга қарамай, жамоамиз яхши ўйнади ва ўйинни назорат қила олди.

— Бу ўйин Осиё кубоги олдидан жамоангиз учун синов вазифасини ўтадими?

— Россия ва Ўзбекистонга қарши ўйинлар бизга қайси камчилик ва заиф томонларимиз борлигини кўрсатди. Биз буларни яхшилаб таҳлил қиламиз ва кейинги учрашувларга тайёргарлик кўрамиз.

Эрон терма жамоаси 2027 йилги Осиё кубогини 9 январь куни Хитойга қарши ўйин билан бошлайди. 13 январда эронликлар Қирғизистон, 18 январда эса Сурия терма жамоаси билан баҳс олиб боради.

Киритилди: 13:15, 30.09.2026.
Ўқилди: 1294 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик