Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-0 Япония

Болгария клуби президенти ўлдирилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Болгариянинг «Ботев» футбол клуби президенти Илиян Филипов ўтган тунда ўлдирилди. Ҳодиса бизнесмен жамоасининг ўйинидан сўнг уйига қайтаётган пайтда содир бўлган. Бу ҳақда Болгариянинг Nova нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Филиповнинг бош қисмига бир марта ўқ узилган. Бизнесмен ўз уйи яқинида отиб кетилган.

Ҳозирча ушбу жиноят бўйича қўлга олинган ёки қидирувга берилган шахслар ҳақида маълумот йўқ. Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар шубҳали автомобилларни тўхтатиб, жиноятчини қидирмоқда.

Қайд этилишича, Филипов яшаган турар жой мажмуаси яқинида ўрмонзор ҳудуд бор. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қотил бизнесменни айнан шу ерда кутиб турган бўлиши мумкин, деб тахмин қилмоқда.

Жиноят содир бўлган ҳудуд нисбатан янги бўлиб, у ерда кўплаб янги бинолар қурилган. Шу муносабат билан маҳаллий аҳоли ҳудуддаги ёритиш тизими яхши эмаслигидан бир неча бор шикоят қилган.

Киритилди: 13:32, 30.09.2026.
Ўқилди: 423 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик