«Манчестер Сити» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма клуб молиявий қонунбузарликлар туфайли жиддий жазога дуч келса, жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда таниқли журналист Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, Доннарумма «Манчестер Сити»га ўтишидан олдин Италиянинг икки етакчи клуби — «Милан» ва «Интер» унга қизиқиш билдирган. Агар Англия грандидаги вазият ёмонлашса, Милан клублари дарвозабон учун яна ҳаракат қилиши мумкин.
Доннарумма «Милан» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2015 йилдан 2021 йилгача асосий жамоада ўйнаган, шундан сўнг «ПСЖ»га ўтган ва 2021–2025 йилларда Париж клуби сафида тўп тепган. Кейин эса Англияга йўл олган.
Жорий мавсумда 27 ёшли италиялик барча мусобақаларда 7 та учрашув ўтказиб, 8 та гол ўтказиб юборди.













