Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Романо Беллингемнинг «Реал»даги келажаги ҳақида маълумот берди

Баҳо:
+ | -

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо Жуд Беллингемнинг «Реал»даги келажаги ҳақида маълумот берди. Унинг хабар қилишича, футболчи ва клуб ўртасида шартномани узайтириш бўйича музокаралар аллақачон бошланган. Бироқ ҳозирча музокараларнинг батафсил тафсилотлари ошкор этилмаган.

Аввалроқ бошқа манбалар Беллингем «Реал»дан маошини оширишни талаб қилиши мумкинлигини хабар қилган эди. У Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор билан бир даражада маош олишни истайди. Англиялик ярим ҳимоячи ўзини ҳозирги «Реал»нинг етакчиларидан бири деб ҳисоблайди.

Киритилди: 15:30, 30.09.2026.
Ўқилди: 774 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик