Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-0 Япония

Рой Кин: «Агар «Манчестер Сити» футболчиси бўлганимда, медалларимни 100 фоиз ахлатга ташлаб юборган бўлардим»

Баҳо:
+ | -1

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ капитани Рой Кин «Манчестер Сити» АПЛ молиявий қоидаларини бузгани учун айбдор деб топилгани ҳақида фикр билдирди.

25 сентябрь куни комиссия «шаҳарликлар»ни қўйилган 115 та айбловдан 114 таси бўйича айбдор деб топлагани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Жазолардан бири клубни АПЛдан четлатиш бўлиши мумкин. 29 сентябрь куни мустақил комиссия «Манчестер Сити»нинг айбдорлигини тасдиқлади.

«Улар бу кўплаб одамларга оғриқ етказишини билишарди, аммо барибир шундай қилишди. Агар сўнгги йилларда бу ютуқларнинг барчасига эришган футболчи бўлганимда, медалларимни 100 фоиз ахлат қутисига ташлаб юборган бўлардим.

Албатта, ўзингизни алдангандек ҳис қилган бўлардингиз. Бу фирибгарлик. Собиқ футболчиларнинг барча ютуқлар майдонда қўлга киритилгани ҳақидаги гапларини қанча эшитишингиздан қатъи назар, бу фирибгарлик эди. Улар фирибгарлик содир бўлаётган шароитда майдонда ғалаба қозонишган.

Менимча, энди футболчилар ва мураббий учун жуда оғир бўлади. Эгалари фирибгарлик қилишга тайёр бўлган клубга ишониш ва аввалги даражада қўллаб-қувватлашни сақлаб қолиш қийин», — деди Кин ITV Sport эфирида.

Киритилди: 15:53, 30.09.2026.
Ўқилди: 124 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик