Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Эктитике декабрда майдонга қайтишни режалаштирмоқда

Баҳо:
+ | -

L'Equipe маълумотига кўра, «Ливерпуль» ҳужумчиси Уго Эктитике Ахилл пайи жароҳатидан тикланишда давом этмоқда ва декабрь ойида расмий ўйинларга қайтишни мақсад қилган.

24 ёшли футболчи 14 апрель куни «Ливерпуль»нинг «ПСЖ»га қарши учрашувида ўнг оёғидаги Ахилл пайини узиб олганидан бери майдонга тушмаган.

Ушбу жароҳат унинг мавсумини муддатидан олдин якунлади ва Франция терма жамоасига чақирилиш имкониятидан ҳам маҳрум қилди. Эктитике АҚШда ўтказилган жаҳон чемпионати олдидан Дидье Дешам таркибига киришга яқин турган эди.

Сўнгги ойларда ҳужумчи реабилитация жараёнини давом эттирди. Сентябрь ойида у маълум вақт Франциянинг Клерфонтендаги машғулот марказида бўлди, сўнг тикланишни давом эттириш учун «Ливерпуль»га қайтди.

Яқин кунларда Эктитике АҚШга ҳам бориб, мутахассис билан маслаҳатлашди. Унинг тикланиш жараёни режа асосида кетмоқда ва футболчи аллақачон енгил югуриш машқларини бошлаган.

Ахилл пайи жароҳатларида тикланиш муддати аниқ бўлмайди, чунки футболчининг ҳолати ва организмининг юкламаларга реакцияси муҳим аҳамият касб этади.

Ҳозирда Эктитике ноябрь ойида умумий машғулотларга қайтишни, декабрда эса расмий учрашувларда иштирок этишни режалаштирмоқда.

Киритилди: 23:15, 30.09.2026.
Ўқилди: 447 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик