Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Роналду Португалия терма жамоаси сафида бошқа ҳеч қачон ўйнамаслиги мумкин

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси ихтиёрини тарк этиш ҳақидаги қарори билан футбол оламини ҳайратда қолдирди. 41 ёшли ҳужумчи келажакда бу қарорни нима сабабдан қабул қилганини айтиб беришга ваъда қилди. Ҳозирча Роналду фақат бош мураббий Жорже Жезушнинг матбуот анжуманидаги баёноти ва федерация раҳбари билан бўлган суҳбатга ишора қилди.

The Touchline Marca нашрига таяниб хабар беришича, ушбу можародан кейин Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Роналду яқинда Португалия терма жамоасининг Норвегияга қарши ўйинини тўлиқ захирада ўтказди. Якуний ҳуштакдан сўнг Криштиану тезда трибуна остидаги хоналар томон йўл олди.

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси сафида 234 та учрашув ўтказган. Ушбу ўйинларда ҳужумчи 146 та гол урган ва шерикларига 45 та голли узатма берган.

Киритилди: 04:17, 01.10.2026.
Ўқилди: 325 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик