Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби

Баҳо:
+ | -

Алексей Евстафеев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар термаси ОЧ-2014 саралаш баҳсларида иштирок этиш учун Қатарга учиб кетди.

Алексей Евстафеев қўл остидаги 1995 йилгача туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон U-19 ёшлар термаси ОЧ саралаш ўйинларида иштирок этиш учун 2 октябрь куни Қатар пойтахти Дохага учиб кетди. ОЧ-2014 саралаш «А» гуруҳи баҳсларига 4-12 октябрь кунлари Қатар пойтахти Доха шаҳри мезбонлик қилади. Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати йўлланмаси учун «А» гуруҳида Қатар, Туркманистон, Непал ҳамда Ҳиндистон терма жамоалари билан куч синашади.

Саралаш баҳслари регламентига кўра, 9та гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритган терма жамоалар, ҳамда саралаш гуруҳларидаги 6та энг яхши иккинчи ўрин соҳиблари келаси йили Мянмада бўлиб ўтадиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига йўлланмани қўлга киритадилар.

ОЧ-2014 (U-19) САРАЛАШ БАҲСЛАРИ «А» ГУРУҲИ.

Ўтказилиш жойи: Қатар, Доҳа. «Қатар Спорт Клуби» стадиони.

Саралаш ўйинлари тақвими:
4 октябрь. «Қатар Спорт Клуби» стадиони.
21:00. Ҳиндистон (U-19) - Қатар (U-19)
18:30. Непал (U-19) - Туркманистон (U-19)

6 октябрь.
18:30. Туркманистон (U-19) - Ўзбекистон (U-19)
21:00. Непал (U-19) - Ҳиндистон (U-19)

8 октябрь
18:30. Ўзбекистон (U-19) - Непал (U-19)
21:00. Қатар (U-19) - Туркманистон (U-19)

10 октябрь
21:00. Қатар (U-19) - Непал (U-19)
18:30. Ҳиндистон (U-19) - Ўзбекистон (U-19)

12 октябрь.
18:30. Туркманистон (U-19) - Ҳиндистон (U-19)
21:00. Ўзбекистон (U-19) - Қатар (U-19)

Ўйинларнинг бошланиш вақтлари Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасининг Қатардаги саралаш баҳсларида иштирок этадиган футболчилари рўйхати:

Дарвозабонлар:
Шерзодбек Абдураимов («Машъал»)
Дилшод Ҳамроев («Бунёдкор»)
Ботирали Эргашев («Пахтакор»)

Ҳимоячилар:
Достон Турсунов («Нефтчи»)
Мехрож Ғуломов («Бухоро»)
Аббос Отахонов («Пахтакор»)
Улуғбек Худойбердиев («Олмалиқ»)
Виктор Григорьев («Пахтакор»)
Абдурасул Комилов («Пахтакор»)
Азизбек Мамазиоитов («Бунёдкор»)
Исмоил Эргашев («Бунёдкор»)

Ярим ҳимоячилар:
Дурбек Камолов («Машъал»)
Сардор Азимов («Бунёдкор»)
Мақсуд Маҳмудов («Чуст-Пахтакор»)
Жавоҳир Соҳибов («Пахтакор»)
Нажмиддин Нормуродов («Насаф»)
Забиҳилло Ўринбоев («Бунёдкор»)
Миржамол Қосимов («Бунёдкор»)
Бобур Давлатов («Рубин»)
Наримон Ҳасанов («Спартак»)

Ҳужумчилар:
Аслиддин Абдиев («Машъал»)
Элдор Шомуродов («Машъал»)
Андрей Сидоров («Андижон»)

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:21, 02.10.2013.
Ўқилди: 4261 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.