Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Куртуа "Реал"га қарши ҳакамлар фитнаси ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа жамоа ўйинларидаги ҳакамлик борасида ўз фикрини билдирди.

"Қаймоқранглилар" ҳакамлар ишидан тез-тез норози бўлиб келади. "Атлетико"га қарши сўнгги дербида ҳам навбатдаги можароли ҳолат юз берди: ҳакам Дин Хёйсенни майдондан четлатди, аммо "Қироллик клуби" вакилларининг фикрича, "Атлетико"нинг бир нечта футболчисига нисбатан жазо қўлламади. Учрашув "Реал"нинг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.

"Бизга қарши ҳакамлар фитнаси бор деб ўйламайман. Аммо ҳакамлар ишида мен тушунмайдиган айрим ҳолатлар бор", — дея бельгиялик дарвозабоннинг сўзларини Madrid Zone келтирди.

10 октябрь куни Жозе Моуринью шогирдлари ўз майдонида "Вильярреал"га қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 10:24, 01.10.2026.
Ўқилди: 328 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик