Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Мбаппенинг «Реал» машғулотларида кўринмаётгани саволлар туғдирди

Баҳо:
+ | -

El Chiringuito TV нашри Килиан Мбаппенинг Франция терма жамоаси қароргоҳидан жароҳат билан қайтганига қарамай, сўнгги икки кун давомида «Реал»нинг Вальдебебасдаги машғулот базасида кўринмаганига эътибор қаратди.

«Мбаппе сўнгги икки кун ичида Вальдебебасга келмади.

Бу сирли ҳолат. У Франциядан жароҳат билан қайтди, аммо машғулот базасида тикланиш жараёнини ўтказмаяпти», — дейилади хабарда.

Франциялик ҳужумчи Туркияга қарши ғалабали учрашувда чап тиззасини шикастлаб олган эди. Бахтга кўра, жароҳат жиддий бўлиб чиқмади ва бу Мадрид клуби учун яхши хабар бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Мбаппенинг тикланиши тахминан икки ҳафта давом этади. Агар жараён режа бўйича кечса, у халқаро танаффусдан кейин Ла Лига доирасида «Вильярреал»га қарши учрашувда майдонга қайтиши мумкин.

Киритилди: 12:15, 01.10.2026.
Ўқилди: 505 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик