Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея 1-0 Япония

«Арсенал» рекорд даражадаги сумма тўласа, ҳужумчи сотиб олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Борнмут» ҳужумчиси Эли Жуниор Крупи ҳануз Лондоннинг «Арсенал» клуби қизиқиш доирасида. Бу ҳақда The Sun Football хабар бермоқда.

«Канонирлар»дан ташқари, 20 ёшли футболчи учун «Тоттенхэм» ва Франциянинг «ПСЖ» клублари ҳам курашиши мумкин. «Борнмут» эса Крупини фақат клуб тарихидаги рекорд даражадаги сумма эвазига сотишни кўриб чиқишга тайёр.

20 ёшли французнинг амалдаги клуби билан шартномаси 2030 йил июнь ойи охирига қадар амал қилади. Transfermarkt унинг қийматини 70 миллион евро деб баҳоламоқда.

Ўтган мавсумда Крупи Англия Премьер-лигасида 33 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урган.

Киритилди: 15:24, 01.10.2026.
Ўқилди: 1329 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик