Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

«Реал» ҳимоячиси Рауль Асенсио муваффақиятли операция қилинди

Баҳо:
+ | -

«Реал» ҳимоячиси Рауль Асенсио ўнг болдир суяги синиши сабабли муваффақиятли операция қилинди. Жарроҳлик амалиёти Мадрид клубининг тиббий штаби назорати остида ўтказилди. Яқин кунларда футболчи тикланиш жараёнини бошлайди. Бу ҳақда «Қироллик клуби»нинг расмий сайти хабар берди.

Аввалроқ Асенсионинг жароҳати жорий йил январидан буён, яъни тўққиз ой давомида безовта қилаётгани хабар қилинган эди. Терма жамоалар ўйинлари учун берилган уч ҳафталик танаффус вақтида ҳимоячи жароҳатидан халос бўлишга сўнгги бор уриниб кўрди, аммо консерватив даволаш ва тикланиш жараёнини тезлаштириш кутилган натижани бермади.

Рауль Асенсио 2024 йил июль ойидан буён «Реал» сафида ўйнаб келмоқда. Ҳимоячи «қаймоқранглилар» билан шартномасини 2031 йилга қадар узайтирган.

Киритилди: 15:34, 01.10.2026.
Ўқилди: 544 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик