«Ливерпуль» вингери Рио Нгумоа Англия терма жамоаси сафида расмий ўйинда дебют қилган энг ёш футболчилар рўйхатида учинчи ўринни эгаллади.
Ўтган ёзда «уч шерлар» сафида ўртоқлик учрашувида майдонга тушган 18 ёшли футболчи Миллатлар лигасида Чехияга қарши кечган ва 2:0 ҳисобида якунланган ўйиннинг иккинчи бўлимида захирадан майдонга тушди.
Нгумоанинг миллий жамоа сафидаги илк расмий учрашуви у 18 ёшга тўлганидан 31 кун ўтиб амалга ошди.
Бунга қадар Англия терма жамоаси сафида расмий учрашувларда ундан ёшроқ ҳолда фақат Уэйн Руни — 17 ёшу 156 кунлигида ва Жуд Беллингем — 17 ёшу 269 кунлигида майдонга тушган.













