Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Моуриньо Мбаппе бўйича режани маъқуллади

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринью ҳужумчи Килиан Мбаппенинг жароҳатдан тикланиш режасини маъқуллади. Юлдуз футболчи яқинда Франция терма жамоаси қароргоҳида жароҳат олган эди.

AS нашри хабар беришича, Мбаппе Парижда дўстлари даврасида кўриниш берган. Моуринью бу сафарга рухсат берган — «Реал»да ҳозир Килианга асосан дам олиш керак, деб ҳисоблашмоқда. Шу сабабли футболчининг айни пайтда клуб базасида бўлиши шарт эмас.

Режага кўра, Мбаппе кейинги ҳафтадан жароҳатдан тикланиш жараёнини янада фаоллаштиради. «Реал»да уни «Вильярреал»га қарши учрашувга албатта тайёрлаш мақсади йўқ.

Мадридликлар таваккал қилишни истамайди. Клуб учун Мбаппенинг 25 октябрь куни бўлиб ўтадиган «эл-класико»га тўлиқ тайёр бўлиши анча муҳим.

Шу боис ҳужумчи яқин орадаги битта ёки ҳатто бир нечта учрашувни ўтказиб юбориши мумкин.

Киритилди: 16:55, 01.10.2026.
Ўқилди: 1059 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик