Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

«Вильярреал» дарвозабони: «Бернабеу»даги илк ғалабамни қўлга киритмоқчиман»

Баҳо:
+ | -

«Вильярреал» дарвозабони Петер Гулачи халқаро танаффусдан кейин «Сантьяго Бернабеу»да «Реал»га қарши ўтадиган Ла Лига учрашуви ҳақида фикр билдирди.

«Мен у ерда икки марта ўйнаганман. «Лейпциг» билан бир марта мағлуб бўлганмиз ва бир марта дуранг ўйнаганмиз. Энди илк ғалабамни қўлга киритишни истайман. Яхши натижага умид қиляпмиз.

«Бернабеу»даги ўйиндан кейин бизни жуда қийин учрашувлар кутяпти, бундан ташқари, Чемпионлар лигасига ҳам эътибор қаратишимиз керак. Биз муваффақиятга эришишимиз шарт, аммо ҳозир биринчи навбатда «Реал» ҳақида ўйлаяпмиз.

Биз жуда кучли жамоага қарши майдонга тушамиз. Бу жуда қийин бўлади. Барча кучимизни берамиз ва ажойиб натижага эришишга ҳаракат қиламиз.

Биз «қуруқ» ўйинлар сонини кўпайтиришимиз керак. Бу устида ишлаётган жиҳатларимиздан бири ва биз учун устувор вазифа.

Дарвозабон сифатида гол ўтказмасдан ўйинни якунлай олмаслик алам қилади. Биз янада ишончли ҳаракат қилишимиз керак. Сўнгги икки ўйинда гол ўтказдик, аммо ўйинимиз яхшиланди.

Биз янада барқарор жамоага айландик. Айнан шуни хоҳлаяпмиз», — деди венгриялик футболчи.

Ёзда «РБ Лейпциг»даги ўн йиллик фаолиятидан сўнг «Ла Серамика»га кўчиб ўтган Гулачи «Вильярреал»нинг савиясини ҳам юқори баҳолади.

«Жамоанинг сифати мени жуда ҳайратда қолдирди. Мен таққослаш учун яхши имкониятга эгаман, чунки Германиянинг учинчи энг кучли жамоасидан Испаниянинг учинчи энг кучли жамоасига келдим.

Бу ажойиб жамоа. Унинг шиддати ва сифати менда катта таассурот қолдирди. Айрим ўйинларда биз кўпроқ очко олишга ҳақли эдик.

Биз ўсишда давом этяпмиз ва шунга эришиш учун ишлаяпмиз. Йўналиш ижобий ва шу тарзда давом этишимиз керак», — дея қўшимча қилди Гулачи.

Киритилди: 17:15, 01.10.2026.
Ўқилди: 556 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5517]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4187]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3535]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3209]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3156]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3023]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2669]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2425]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2404]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2375]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик