Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Каррагер: «Энди ҳеч ким менга АПЛни ютмагансан, демайди»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг собиқ ҳимоячиси, ҳозирда футбол эксперти сифатида фаолият юритаётган Жейми Каррагер «Манчестер Сити»нинг молиявий фэйр-плей қоидаларини бузгани учун эҳтимолий жазоси ҳақида ҳазиломуз тарзда фикр билдирди.

Аввалроқ «шаҳарликлар»га нисбатан турли жазо чоралари, жумладан, Англия Премьер-лигасидан четлатиш ҳам қўлланилиши мумкинлиги хабар қилинган эди.

«Энди ҳеч ким менга АПЛни ҳеч қачон ютмагансан, деб айтмайди! Кевин Де Брёйне ҳам бирорта Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритмаган бўлиб чиқади!» — дея Каррагернинг сўзларини The Touchline ижтимоий тармоқда келтирди.

Жейми Каррагер 2013 йилда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаган. У «Ливерпуль» сафида Чемпионлар лигаси, УЕФА кубоги ва Англиядаги ички кубок мусобақаларида ғолиб чиққан.

Киритилди: 17:57, 01.10.2026.
Ўқилди: 856 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик