«Зенит» ҳужумчиси Халк Россия премьер лигасининг сентябр ойи якунларига кўра энг яхши футболчиси, деб топилди.
Бу борада Халк Олег Шатов ҳамда Хосе Мануэль Хурадони ортда қолдирган.
Жарий мавсуда Халк олти учрашувда майдонга тушган ҳолда 5 голга ва 3 бора голли узатмага муаллифлик қилган. Хабарингиз бор, Халк Россия премьер лигаси тарихидаги энг қиммат футболчи ҳисобланади.













