Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Грецияда икки клуб келишилган ўйин учун жазоланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Грециянинг "Волос" клуби келишилган ўйинда иштирок этгани учун жаримага тортилди ва уч очкодан маҳрум қилинди. Бу ҳақда sport24.gr хабар берди.

Иш икки йил аввал бўлиб ўтган "Волос" ва "Пансерраикос" ўртасидаги учрашув билан боғлиқ. Воқеа жамоанинг собиқ ҳимоячиси Даниэль Сундгреннинг оммавий баёнотларидан кейин кенг жамоатчиликка маълум бўлган.

Швециялик футболчи айрим ўйинлар олдидан кийиниш хонасида содир бўлган воқеалар ҳақида гапириб, футболчиларга муайян спорт натижасига эришиш мақсадида кўрсатмалар берилганини даъво қилган.

"Волос" президенти Ахиллеас Беос қарорга кескин муносабат билдириб, уни "очиқдан-очиқ адолатсиз" деб атади ва жазо ҳеч қандай далилларга асосланмаганини таъкидлади. У, шунингдек, кейинги суд босқичларида "Волос" оқланишига ишонч билдирди.

"Пансерраикос" ҳам жазога тортилди ва клубдан тўрт очко олиб ташланди.

Киритилди: 21:24, 01.10.2026.
Ўқилди: 568 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик