Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Гонсалу Рамуш Криштиану Роналдунинг жамоани тарк этиши билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди.
Пайшанба куни португалияликлар Миллатлар лигаси доирасида 41 ёшли юлдузсиз Данияни сафарда 4:2 ҳисобида мағлуб этди.
Хабарларга кўра, "Ан-Наср" ҳужумчиси бош мураббий Жорже Жезуш билан келишмовчиликка борган ва ўйин арафасида Мадридга учиб кетган.
"Бу воқеа бизга ҳеч қандай таъсир кўрсатмади. Биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истаймиз ва бугун ҳам шундай қилдик", — дея Рамушнинг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтирди.
Португалия терма жамоаси асосий таркибида Роналдунинг ўрнини эгаллаган "Милан" футболчиси Данияга қарши баҳсда бир гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.













