«Манчестер Сити»нинг қанот ҳимоячиси Йошко Гвардиол «Барселона» қизиқиш доирасида бўлган.
Mundo Deportivo хабарига кўра, 2025 йил охирида «Барселона» Гвардиолни сотиб олишни истаган. Каталония клуби уни ҳимоя чизиғини кучайтириш учун идеал номзод деб ҳисоблаган.
Бироқ трансфер амалга ошмаган, чунки «Манчестер Сити» асосий таркиб футболчисини сотишни истамаган, хорватиялик ҳимоячининг ўзи ҳам клубни тарк этишга интилмаган.
Ўтган ёзда Гвардиол «Манчестер Сити» билан шартномасини 2031 йилга қадар узайтирди.
Жорий мавсумда 24 ёшли ҳимоячи барча мусобақалар доирасида еттита учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt мутахассислари Гвардиолнинг бозор қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда.













