Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Мексика ўсмирларига мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 2 октябрь куни Испаниянинг Марбелья шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро турнирда Мексика U-17 ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушди ва 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 2 октябрь куни Марбелья шаҳрида Мексика ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашувнинг дастлабки 12 дақиқасида ўзбекистонлик ўсмирлар дарвозасини икки бор аниқ нишонга олган Мексика ўсмирлари якунда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Эслатииб ўтамиз, Нуралиев шогирдлари, 30 сентябрь куни Марбельядаги илк учрашувда Кот д‘ Ивуар (U-17) ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 0:0 ҳисобида дуранг ўнаганди. Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси ўзининг турнирдаги навбатдаги учрашувини 4 октябрь куни Аргентина U-17 ўсмирларига қарши ўтказади.

Таъкидлаш жоиз, Испаниядаги халқаро турнир Нуралиев шогирдлари учун октябрь ойида бошланадиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари олдидан сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

U-17 ўсмирлар ўрастидаги Халқаро турнир.
Марбелья, Испания

2 октябрь
Ўзбекистон (U-17) - Мексика (U-17) - 0:2

Навбатдаги ўйин, 4 октябрь.
Аргентина (U-17) - Ўзбекистон (U-17)

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 09:47, 03.10.2013.
Ўқилди: 4608 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.