Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

35 ёшли футболчи АПЛда сентябрь ойининг энг яхшиси бўлди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасида сентябрь ойининг энг яхши футболчиси аниқланди. Соврин «Брайтон» ярим ҳимоячиси Паскаль Гроссга насиб этди.

35 ёшли Гросс ушбу мукофотни қўлга киритган энг катта ёшли футболчилар орасида олтинчи ўринни эгаллади. Ундан каттароқ ёшда бу совринни Пол Скоулз, Жанфранко Дзола, Криштиану Роналду, Тедди Шерингем ва Стюарт Пирс қўлга киритган. Бу ҳақда АПЛ матбуот хизмати хабар берди.

Паскаль Гросс сентябрь ойида «Брайтон» сафида Англия чемпионати доирасида учта ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда иккита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

«Брайтон» бешта турдан сўнг 10 очко тўплаб, Премьер-лига турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 16:58, 02.10.2026.
Ўқилди: 1017 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик