«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Англия клубини тарк этиши мумкин.
The Daily Briefing маълумотига кўра, «қизил иблислар» 32 ёшли футболчи учун 50 миллион евро миқдоридаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Бироқ португалиялик футболчининг ўзи бош мураббий Майкл Каррик лойиҳасига ишонади ва клуб билан ҳамкорликни давом эттиришга қарши эмас.
Фернандеш жорий мавсум барча мусобақалар доирасида еттита учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Ярим ҳимоячининг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига етади.













