Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Рафинья «Барселона»га янги футболчи олиб келишда ёрдам бериши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Барселона» таркибини кучайтиришни режалаштирмоқда. Клубнинг асосий мақсадларидан бири — чап оёқда ўйнайдиган марказий ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш.

Каталонияликлар аллақачон «Атлетико Паранаэнсе» футболчиси Артур Диасни кузатишга улгурган. «Барселона» скаутлар бўлими раҳбари футболчининг имкониятларини шахсан баҳолаш учун Бразилияга борган.

Диаснинг сўнгги вақтдаги ўсиши сезиларли бўлмоқда. У сентябрь ойи охирида Карло Анчелотти бошқараётган Бразилия терма жамоасида дебют ҳам қилди.

El Nacional хабарига кўра, Диасга бошқа клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бироқ «Барселона» учун муҳим устунлик Рафинья бўлиши мумкин. У Бразилия терма жамоаси кийиниш хонасида катта обрўга эга.

Рафинья 19 ёшли Диас билан суҳбатлашиб, уни «Камп Ноу»га кўчиб ўтишга кўндириши мумкин.

Transfermarkt Артур Диаснинг бозор қийматини 15 миллион еврога баҳоламоқда. Бироқ амалда трансфер 25–30 миллион евро атрофида амалга ошиши мумкин.

Киритилди: 18:34, 02.10.2026.
Ўқилди: 463 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик